Aзаренко: "Ўйинимиз унинг фойдасига ўзгариши мумкин эди, аммо жароҳати халал берди"

"US Open" финалчиси Виктория Aзаренко Дарья Касаткина билан Римда бўлиб ўтган учрашувда рақибасининг олган жароҳати ҳақида фикр билдирди:

«Ҳа, бу жуда ёмон бўлди. Дарья учун жуда афсусдаман, чунки биз жуда яхши ўйнаётган эдик. У истеъдодли теннисчи ва ҳар доим катта ютуққа бир қадам қолганида панд ейди. Назаримда бизнинг ўйинимиз унинг фойдасига ўзгариши мумкин эди, аммо жароҳати халал берди.

Бу ҳолат унинг учун бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан. Дарья жуда кучли қиз, у кучли характерга эга. Ҳаммаси яхши бўлади. Умид қиламанки, у "Roland Garros" бошлангунга қадар ўзини тиклайди"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!