Азарнинг орзуси нима?

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар футболда нимани орзу қилишини айтди.

“Дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиш ҳақида орзу қиламан. Бунинг учун эса ҳар куни ўз устимда тинмай ишлайман. Орзулар олға интилишга ундайди”, - дейди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 51та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол ҳамда 16та голли узатмага муаллифлик қилди. Сўнгги пайтларда унинг “Реал” Мадридга кўчиб ўтиши борасида турли хабарлар кенг тарқалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!