Азиз Дадабоев ва Иброҳимжон Ўринов ярим финалда

CHERY AUTO

Наманган шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг ўғил болалар ўртасида вакилларимиз фақатгина жуфтлик баҳсларида курашни давом эттирмоқдалар.

Tecno

Яккалик беллашувларида омадсизликка учраган Азиз Дадабоев ва Иброҳимжон Ўринов тандеми чорак финалда қозоғистонлик Дмитрий Бебородов ва Ерасил Муратни ҳар иккала сетда тай-брекда мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Азиз ва Иброҳимжон ўсмирлар ўртасида ўтаётган мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Уларнинг рақиби бироздан сўнг аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!