Азиза Зокирова термамизга учинчи кумушни тақдим этди
Айни пайтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.
75 кг да Азиза Зокирова Осиё чемпионатини кумуш медаль билан якунлади. Боксчимиз финалда хитойлик Лина Ванга имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Олтиной Сотимбоева ва Қозоғистон вакиласи Елдана Талипова тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар