Азизбек Абдуғофуров жиддий жанг олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди (видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров 29 апрель куни Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида анчагина жиддий рақиб, собиқ жаҳон чемпиони Федор Чудиновга қарши рингга кўтарилади. Ушбу баҳс олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра, Абдуғофуров 76,2 кг, Чудинов эса 75,7 кг тош босди. Жанг 23:00 дан сўнг Рен ТВ телеканали орқали намойиш этилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
29/04/2022 09:39
Азизбекка факат омад тилайман! Аввалги жанг тасодифлигини исботлай олишига ишонаман.