Азмун: Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан ҳеч қандай стресс йўқ
10 октярбь куни Ўзбекистон терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Эрон терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Мазкур беллашув олдидан Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланган Сардор Азмун иштирок этди ва журналистлар томонидан йўлланган саволларга жавоб берди.
- Аввало ҳаммага салом. Эртанги ўйин барча учун ўта муҳим. Ўйлайманки, керакли 3 очкони қўлга киритиб, ғалаба қозонамиз. Ҳар иккала жамоага омад тилайман.
- Менга бунақа суҳбатлар жуда ҳам ёқади. Ўзбекистонга ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳсдан олдин ҳеч қандай стресс йўқ ва биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар
0
Жавоб ёзиш
Кенжаев Мажид
09/10/2024 12:39
Хозир футболчиларимиз, нотаниш чужой полега келгандай келишадими эртага! Нахотки шуларни хам уйлашмайди Футбол федерациямиз! Булмаса уйинни ЖАРга кучирсин! ютмокчи булса?
0
Жавоб ёзиш
Кенжаев Мажид
09/10/2024 12:37
Авваламбор, Узбекистон терма жамоасига омад тилайман! Биз бу уйинни ютамиз худо хохласа! Лекин ютиш учун оддий нозик масалаларни хам унитмаслик керак! Бу организаторларга танбех бермокчиман! Нима учун машгулотлар ЖАР стадионида булиб утяпти! Бунедкорда уйнасак, футболчиларимиз Бунедкорни хавосида, манзарасида, геометриясида, хар бир нуктасини ункир чункурини, майсасини олдиндан билиб олса машгулот пайтида, унда уз уйида уйнагандай булади!