Азмун ёки Файзуллаев? Бу мавсум кимнинг кўрсаткичлари яхшироқ?

10 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Айни вақтда ҳар икки терма жамоа "А" гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда, қўшҳокимлик қилишмоқда. 

"Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилувчи ва гуруҳ пешқадамини аниқлаб берувчи мазкур беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг энг яхши футболчилари ҳисобланган айрим ижрочиларни солиштириб чиқамиз. 

Демак, Сардор Азмун ("Шабаб Ал-Аҳли") ва Аббосбек Файзуллаевни (ЦСКА) бу мавсумдаги кўрсаткичлари бўйича таққослаймиз. 

Аббосбек Файзуллаев: 21 ёш. Трансфер нархи - 6 миллион евро. 



Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда: 

РПЛ : 9 та ўйин, 2 та гол ва 2 та ассист; 
Россия Кубоги: 4 та ўйин, 3 та ассист; 
Жами  - 13 та ўйин: 2 та гол ва 5 та ассист. 

РПЛда 

2 маротаба ҳафта рамзий жамоасида; 
Паслар - 20.1 (77 фоиз аниқлик) (бир ўйинда ўртача);
Калит паслар - 1.9 (бир ўйинда ўртача); 
Яратилган голли вазиятлар сони - 4 та; 
Муваффақиятли дриблинг - 0.2 (13 фоиз) (бир ўйинда ўртача); 
Ишланган фоллар - 1.7 (бир ўйинда ўртача); 

"SofaScore" порталидаги ўртача тўплаган бали - 7.33 

Сардор Азмун: 29 ёш.Трансфер нархи - 8 миллион евро 

Сардор Азмун жорий мавсумда: 



БАА Про-лигаси: 5 та ўйин, 5 та гол ва 1 та ассист; 
ОФК Элит саралашида: 2 та ўйин, 1 та гол; 
ОФК Чемпионлар лигаси: 1 та ўйин, 1 та гол; 
БАА лига кубоги: 1 та ўйин, 2 та гол; 
Жами: 9 та ўйин, 9 та гол ва 1 та ассист. 

БАА Про-лигасида: 

Бир марта ҳафта рамзий жамоасида 
Зарбалар - 1.2 та (Бир ўйинда ўртача) 
Фойдаланилмаган голли вазиятлар - 3 та 
Паслар - 13.4 (76 фоиз аниқлик) 
Калит паслар - 1 та (бир ўйинда ўртача) 
Муваффақиятли дриблинг - 1.6 (50 фоиз аниқлик) 

"SofaScore" порталидаги ўртача тўплаган бали - 7.56. 

Таъкидлаш керак, кўплаб кўрсаткичлар борасида форслар юлдузи Аббосбек Файзуллаевни ортда қолдирган. Бироқ бизнинг иқтидор эгаси ҳали анча ёш ва Азмунникидан қийинроқ чемпионатда тўп тепади. Шундай бўлса-да, Аббоснинг ҳам кўрсаткичлари чакки эмас. Ўйлаймизки, Эронга қарши ўйинда Аббосбек ўз сўзини айта олади ва жамоамизнинг ижобий натижаси учун сезиларли ҳиссасини қўшади. 

 

 

Карим Худайқулов

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!