БАА лига кубоги. Азиз Ғаниевдан яна бир шедевр, аммо унинг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади (видео)

БАА лига кубоги ярим финалидан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Васл" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур баҳс мезбонларнинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. 

Легионеримиз Азиз Ғаниев беллашувни асосий таркибда бошлади ва гол уришни ҳам уддалади. 53-дақиқада Ғаниев жамоадоши Карьтабянинг узатмасидан сўнг супер зарба йўллаб, чиройли гол муаллифи бўлди. 

Шу тариқа, дубайликлар мағлубиятга учраб, мусобақа билан хайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!