Бадавлат клуб “Реал” юлдузини трансфер қилади
Франциянинг энг бадавлат клуби “Пари Сен-Жермен” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани ёзги трансфер ойнасида сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда The Touchline нашри ижтимоий тармоқ орқали хабар берди.
Француз клуби мавсум якунланганидан сўнг ярим ҳимоячини сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Илгари Камавинганинг номзоди Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ҳам таклиф қилингани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Жорий мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 33 та ўйинда иштирок этди, уларда икки гол ва бир голли узатма амалга оширди.
Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар