Бадавлат клуб уч нафар юлдузини сотишга мажбур
The Chronicle нашри маълумотига кўра, бадавлат клублардан ҳисобланган “Ньюкасл” молиявий ҳолатни мувозанатлаштириш ва АПЛнинг янги SCR қоидаларига мос келиш учун уч нафар муҳим футболчисини сотиши мумкин.
Гап ҳимоячилар Льюис Холл ва Тино Ливраменто ҳамда ярим ҳимоячи Сандро Тонали ҳақида кетмоқда.
Манбага кўра, футболчиларнинг ҳеч бири клубни тарк этиш истагини билдирмаган. Бироқ раҳбарият молиявий сабабларга кўра уларнинг трансферига рухсат беришга тайёр.
“Ньюкасл” ўтган мавсум АПЛда 38 турдан кейин 49 очко тўплаб, 12-ўринни эгаллаган ва янги мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди.

Фикрлар