Баҳодир Жалолов: Токио Олимпиадасидан юзимиз ёруғ бўлиб қайтиб келиш насиб қилсин

  • 27 декабрь, 2019, 10:07
  • 1
  • Бокс

“Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” номига сазовор бўлган Баҳодир Жалолов тақдирлаш маросими, ортда қолган мавсум ва янги йил ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“2019 йил боксимиз учун жуда ҳам омадли келди. Жамоамиз ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Мен эса мусобақанинг энг яхши боксчиси бўлдим. Қолаверса, муҳтарам юртбошимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори” унвонига ҳам сазовор бўлдим. Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб топилганимдан жуда ҳам хурсандман. Кириб келаётган Олимпия йилида ҳар бир спортчиларимизга омад тилаб қоламан. Илойим, Токио Олимпиадасидан юзимиз ёруғ бўлиб қайтиб келиш насиб қилсин”, – деди Баҳодир Жалолов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Барлос
27/12/2019 20:09
Насиб қилсин