
Баҳодир Жалоловдан енгилган боксчи реванш сўрамоқда!
Австралиялик боксчи Теремоана Жуниор (5:0, 5 КО) ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (14:0, 14 КО) билан реванш жангини ўтказишни истамоқда. Бу ҳақда "Sports.kz" хабар берди.
Теремоана ва Жалолов 2024 йилда Париж Олимпиадасининг чорак финалида тўқнаш келишган. Жанг 5:0 ҳисобида Баҳодир фойдасига ҳал бўлганди, бироқ, австралиялик "Катта ўзбек"нинг ғалабасини ҳали ҳам баҳсли деб ҳисобламоқда:
"Қасос олишни хоҳлайман, чунки Олимпиададаги ғалаба меники эди. Менга бир оз вақт беринг ва биз албатта профессионал боксда тўқнаш келамиз. Буни интиқлик билан кутаман" - деди Теремоана "Boxing News" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ҳам тез орада навбатдаги жангларини ўтказади. Теремоана Жуниор 8 январь куни германиялик Осасу Отобо (11-1-1, 5 КО) билан, Баҳодир Жалолов эса 6 февраль куни Франция вакили Давид Спилмонт(16-8-1, 11 КО)га қарши рингга кўтарилади.
Фикрлар