Баҳрам Муртазалиев рақибини шунчаки "еб қўйди"
АҚШ нинг Орландо шаҳрида бўлиб ўтган катта бокс оқшоми якунланди. Унинг асосий тўқнашувида россиялик Бахрам Муртазалиев ва австралиялик Тим Цзю биринчи ўрта вазндаги IBF камари учун кураш олиб борди.
Баҳс асосан, Муртазалиевнинг устунлигида ўтди. Россиялик боксчи рақибини 2-раундда уч маротаба нокдаун ҳолатига туширди. 3-раундга келиб эса Цзю томон оқ сочиқ ташлашга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Бахрам техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Тим Цзю 2024 йил март ойида Себастьян Фундорага ютқазиб, WBO камарини ҳам бой бериб қўйганди.
Фикрлар