Баҳрам Муртазалиевнинг ўзбекистонлик мураббийи унга ишонмоқда ёхуд Жермелл Чарло таслим этилади
Хабарингиз бор, куни кеча IBF россиялик Баҳрам Муртазалиев ва Жермелл Чарло жангига буйруқ берди. Албатта, Муртазалиев бизга яхши таниш боксчи ва у ўзбекистонлик Аброр Турсунпўлатов қўл остида машғулотлар олиб борган. Биз ушбу мураббий билан боғланиб, унинг шогирдини Чарлога қарши имконияти борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Баҳрам интизомли ва жуда масъулиятли боксчи саналади. Бироқ, унинг бошланғич мактаби бироз нотўғри йўлга қўйилган. Тузатиб бўлмас камчиликлари бор. Аммо, у профессионал боксда жуда яхши тажриба олди. Профессионал бокс унинг қонига сингиб бўлган. Руҳий жиҳатдан у Чарлодан сира қўрқмайди. Тўлиқ жанг бўладиган бўлса, у жангни бермайди. Унда ҳарактер бор. Шунчаки жангни бериб қўядиган бола эмас. Баҳрам ғалаба қозониш учун борини беради. Лекин бироз мактаби панд бериб қўйиши мумкин. Шундан хавотирдаман. Баҳрамда кучли зарба бор. Чарлони битта камчилик томони аниқ зарбани ўтказиб юборса, қўрқиб қолади. Чарло ўзи 2 йилдан бери Баҳрамдан қочиб юрибди. Бир томондан яхши ҳам бўлди. Баҳрам анчагина ўсди. Албатта, унинг ғалаба қозонишини хоҳлайман. Барибир шогирдим бўлган. Ҳозирда ҳам маслаҳатларимни бериб бораман. Агар, виза масаласини ижобий ҳал қила олсам, бориб ўзим тайёрлайман. Яхши ният қилиб турибмиз. Умид қиламан у Чарлони мағлуб эта олади.
Фикрлар