Баҳромжон Фозилов муддатидан олдин ғалаба қозонди

  • 14 Mar 23:50
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Тошкентда бўлиб ўтган "APF-1" турнири якунига етди. Асосий кард баҳсида ўрта вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Баҳромжон Фозилов навбатдаги жангини ўтказди. Озарбайжон вакили Али Маммадов билан бўлган баҳснинг иккинчи раундида ҳамюртимиз техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бу унинг профессионал боксдаги 8-ғалабаси бўлди. Шунингдек, ушбу ғалаба орқали Фозилов ўзига тегишли бўлган WPBF камарини муносиб ҳимоя қилди.

Tecno

25 ёшли Фозилов Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Ҳаваскор боксда мураббий Олимжон Алиқулов билан машғулотлар олиб борган. Ўзбекистон чемпионати бронза медалчиси, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати қатнашчиси ҳисобланади. Профессионал фаолияти жангларга тайёргарлик борасида мураббий Зоиржон Усмонов билан ишлаб келмоқда. Менежери Умиджон Уринов.

Comments

You must be logged in to commet!