Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бальде машғулотларга қайтди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Футболчи кейинги ўйинни ўтказиб юборади

"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде умумий гуруҳ машғулотларга қайтди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, 21 ёшли футболчи жароҳатидан фориғ бўлган ва тўлиқ сафга қайтган. Бироқ "Барселона" мураббийлар штаби таваккал қилмайди. Яъни Бальде Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасидаги "Реал Овьедо"га қарши ўйинда майдонга туширилмайди.

Испаниялик чап қанот ҳимоячиси ҳозирча жорий мавсумда Ла Лиганинг учта ўйинида майдонга тушди. "Реал Овьедо" - "Барселона" беллашуви 25 сентябр куни 00:30да старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ