Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Холанднинг кейинги клубини айтишди

Шу кунлар ҳам келади

«Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг келажаги ҳақида фикр билдирди ва унга «Барселона»га ўтишни маслаҳат берди.

«Агар «Манчестер Сити» молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун бир поғона пастга туширилса, менимча, Холанд «Барселона»га ўтади. 

У кўпроқ «Реал» футболчисига ўхшайди, уни шу жамоа либосида тасаввур қиламан, лекин барибир «Барселона»ни танлаши мумкин. Отаси унинг келажаги бўйича олдиндан бирор режа тайёрлаб қўймаганига ҳайрон бўлардим», — дея таъкидлади Скоулз.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Эрлинг Холанд «Манчестер Сити» таркибида 14 ўйин ўтказиб, 14 та гол урди. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2034 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ