Балотелли "Ювентус"га ўтиши мумкин эди, аммо...

Айни дамда фаолиятини Швейцариянинг “Сьон” клубида давом эттираётган италиялик ҳужумчи Марио Балотелли ўз вақтида “Ювентус”га трансфери муваффақиятсиз кечганини эслади.

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчисининг сўзларига кўра, Турин гранди уни 2013 йилда ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган.

“Мен “Манчестер Сити”дан деярли «Ювентус»га ўтгандим, ҳатто Туринда Маротта, Недвед ва Конте билан ҳам учрашув ўтказдим. Мен эса якунда барибир “Милан”ни танладим. "Ювентус" мен учун доим рақиб жамоа бўлган, аммо улар жуда кучли", - деди 32 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" 2013 йилнинг январида "Манчестер Сити"дан Марио Балотеллини 20 миллион еврога сотиб олганди. Орадан бир ярим йил ўтгач, ҳужумчи "Ливерпуль" билан шартнома имзолаб, Англияга қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!