Барбозанинг голи "Фламенго"ни 3 карра Либертадорес кубоги соҳибига айлантирди
Либертадорес кубоги финал учрашуви доирасида Бразилиянинг икки жамоаси "Фламенго" ва "Атлетико Паранаэнсе" клублари кураш олиб борди. Унда "Фламенго" кичик 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди ва 3 карра кубок соҳибига айланди.
Ўйиндаги ягона гол Габриэл Барбоза номига қайд этилди. Шунингдек, беллашувнинг 43-дақиқасида Педро Энрике қизил карточка олиб, "Атлетико"нинг 1 киши кам бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолди.
Маълумот ўрнида, "Фламенго" бундан олдин 1981 ва 2019 йилларда Жанубий Американинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида зафар қучганди.
Фикрлар