Барчани енга оладиган UFC жангчиси ким? Дана Уайт жавоб берди
АҚШ да ўтказилган "UFC 307" турниридан сўнг Дана Уайт ўз фиклари билан ўртоқлашар экан, UFC чемпиони ҳақида ҳам илиқ сўзлар айтиб ўтди.
"Алекс Перейранинг жанг усули ва тактикаси ақл бовар қилмайдиган даражада ажойиб. 36 ёшдан ошган бўлса-да, бразилияликнинг промоушендаги барча йигитларни мағлуб этишига ишонаман", - деди UFC президенти.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ да ўтказилган "UFC 307" турнирида Алекс Перейра 4-раундда Халил Раунтрини техник нокаутга учратди.
Фикрлар