Барибир шу юлдузни оламиз
Италия чемпиони “Интер” клуби раҳбарияти “Тоттенхэм” сардори Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш истагидан воз кечмаган, аммо ҳозирча аргентиналик ҳимоячини сотиб олиш имкониятига эга эмас.
Ўтган ҳафта “Интер” эркин агентга айланган “Манчестер Сити”нинг собиқ ҳимоячиси Жон Стоунз билан шартнома имзолади. Бироқ Sky Sports маълумотига кўра, А Серияси амалдаги чемпиони марказий ҳимоя чизиғини яна бир футболчи билан кучайтиришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, “Атлетико” ҳам қизиқиш билдираётган Ромеро “Интер”нинг трансфер рўйхатида юқори ўринни эгаллаб турибди.
“Тоттенхэм” эса Аргентина миллий терма жамоасининг 28 ёшли ҳимоячиси билан хайрлашишга қарши эмас.
Бироқ ҳозирги пайтда Ромеронинг трансфер суммаси ва унинг маош бўйича талаблари “Интер” учун жуда қиммат ҳисобланади.
Шу боис миланликлар Ромерони сотиб олишдан аввал кимнидир сотишлари керак бўлади. Номзодлардан бири жаҳон чемпиони Бенжамен Павардир.

Фикрлар