Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса" 102 йиллик рекордни янгилади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Янги рекорд яна қанча туради?

«Барселона» Чемпионлар лигасида сафарда «Галатасарой» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ғалабали сериясини давом эттирди – 4:1.

Каталония клуби учун бу натижа жорий мавсум бошидан бери кетма-кет ўнинчи ғалаба бўлди. Журналист MisterChip маълумотларига кўра, «Барселона» барча мусобақаларда мавсумни 10 та ғалаба билан бошлаш бўйича 102 йиллик рекордни янгилади.

Ханс-Дитер Флик шогирдларига Жоау Канселу, Фермин Лопес, Энтони Гордон ва Карим Адееми урган голлар ғалаба олиб келди. 

Ла Лигада «Барселона» 8 турдан сўнг 24 очко жамғариб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Шанба куни амалдаги чемпионлар навбатдаги тур доирасида сафарда «Бетис»га қарши майдонга тушишади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ