Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" ҳимоячисига икки даъвогар чиқди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Унга Каталонияда жой йўқ

«Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Реал Сосьедад» клублари трансфер рўйхатида қолмоқда.

Журналист Жерар Ромеро маълумотича, испаниялик ёш ҳимоячи учун курашда аввалроқ «Боруссия» асосий даъвогар сифатида кўрилаётган эди. Бироқ немис клуби трансферни амалга ошириш учун аввал ўз таркибидан бир нечта футболчи билан хайрлашишига тўғри келади. Бу эса келишувни кечиктириши ёки мураккаблаштириши мумкин.

«Реал Сосьедад»даги вазият янада оғирроқ. Басклар ҳозирча «Барселона» белгилаган трансфер нархини ҳам, 20 ёшли футболчининг маош борасидаги талабларини ҳам қондириш имкониятига эга эмас.

Аввалроқ «Барселона» Эктор Фортни сотиш орқали тахминан 20 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Ўтган мавсумда каталонияликлар тарбияланувчиси «Эльче» жамоасида ижара асосида ўйнади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ