Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" мухлисларига хушхабар

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бунақаси илгари бўлмаган

«Барселона» клуби 2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича ўз тарихидаги рекорд даромад қайд этганини маълум қилди.

Клуб директорлар кенгаши «Барселона» аъзоларининг умумий йиғилиши олдидан эълон қилган баёнотида таъкидланишича, жамоа қатор чекловларга, жумладан «Камп Ноу» таъмири билан боғлиқ муаммоларга қарамай, учинчи мавсум кетма-кет ижобий молиявий натижаларга эришган.

Ўтган мавсум якунида каталонияликлар биринчи марта 1 миллиард евро чегарасидан ўтган ҳолда рекорд даромад олди. Клубга кўра, бундай кўрсаткичга эришишда асосий омил стадиондан фойдаланишдан тушаётган тушумлар кескин ошгани бўлди.

«Бу ҳолат «Камп Ноу» тўлиқ ишга туширилгандан кейинги улкан салоҳиятни яна бир бор тасдиқлайди. Рекорд кўрсаткичларга эришишга ёрдам берган бошқа омиллар қаторида спонсорлик тушумларининг барқарор ўсиши, шунингдек, клуб атрибутикаси савдоси билан шуғулланувчи BLM корхонаси орқали қайд этилган рекорд айланма ҳам бор», – дейилади клуб баёнотида.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ