Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса" Нидерландиядан янги марказий ҳимоячи топди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Янги юлдуз пайдо бўляпти

Нидерландиянинг «Твенте» жамоасида тўп сураётган ёш марказий ҳимоячи Рюд Нейстад катта клублар эътиборини ўзига қаратди. Бу ҳақда Voetabal International нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» 18 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича расмий таклиф йўллаган. Бироқ «Твенте» бу таклифни қабул қилмаган ва ҳозирча футболчини қўйиб юбориш нияти йўқлигини билдирган.

Шу билан бирга, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар каталонияликлар таклифни яхшилаб, яна бир бор уриниб кўриши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Рюд Нейстад жорий мавсумда «Твенте» таркибида 6 та ўйинда майдонга тушган. У ҳали гол ёки голли пас билан ажралиб турмаган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ