"Барса" харидорларга ўз юлдузи нархини айтди
«Бавария» раҳбарияти «Барселона» ярим ҳимоячисини қўлга киритишни истамоқда. «Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо яна Бундеслигага қайтиши мумкин.
У аввалроқ «Лейпциг» таркибида Германия чемпионатида тўп сурган эди. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби эса таклиф етарлича юқори бўлса, яъни тахминан 80 миллион евро атрофида бўлса, Ольмони сотишга тайёр.
Жорий мавсумда Дани Ольмо «Барселона» таркибида барча мусобақалар доирасида 7 ўйин ўтказди ва 3 голли узатма муаллифига айланди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Футболчининг шартномасида кўрсатилган тўлов миқдори эса 500 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар