Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" янги трансферни эълон қилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Уч йиллик шартнома имзоланди

«Барселона» янги марказий ҳимоячи билан келишувга эришди. Каталония клуби таркиби 16 ёшли Микаэль База билан тўлдирилади. Бу ҳақда спорт журналисти Фабрицио Романо хабар берди.

Манбаларга кўра, битим барча жиҳатлари билан келишиб бўлинган. Томонлар ўртасида уч йиллик шартнома тузилади.

Микаэль База аввал «Гамбург» таркибида тўп сурган. У замонавий футболда энг истиқболли ёш ҳимоячилардан бири сифатида қайд этилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ