“Барса”, дарвозабон керакми, мана бештаси...
“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген оғир жароҳат туфайли узоқ муддат майдонга қайтолмайди.
Каталония клуби зудлик билан янги дарвозабон олиши керак.
Экспертлар Ханс-Дитер Фликка қуйидаги бешта дарвозабонни тавсия қилди. Улар орасида жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган машҳурлари ҳам бор.
Кейлор Навас – ўз даврида “Реал”да порлаган 37 ёшли дарвозабон ўтган ёз ПСЖдан кетганидан бери ишсиз юрибди.
Жорди Масип – 35 ёшли посбон “Барселона”дан чиққан. Етти йил “Реал Сосьедад”да ўйнаб, ёздан бери эркин агент.
Лорис Кариус – “Ливерпуль”даги “қовунлари” билан танилган 31 ёшли германиялик голкипер ёзда “Ньюкасл”дан кетганидан буён жамоасиз.
Эдгар Бадиа – 32 ёшли дарвозабон “Эльче”га керак бўлмай қолди ва августнинг охирида клубдан кетди.
Жири Павленко – “Вердер”даги фаолияти билан Хас-Дитер Фликка яхши таниш бўлган чехиялик дарвозабон ёзда ишсиз қолди.
Фикрлар