“Барса”, кўрпангга қараб оёқ узат!

  • 9 сентябрь, 06:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” жамоанинг асосий тўпурари Роберт Левандовски билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. Польшалик футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.

Tecno

Гарчи томонларда ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш имкони бўлса-да, каталонияликлар ёши ўтиб қолган ҳужумчини қўйиб юборишга қарор қилди.

Sport.es нашрининг ёзишича, “Барселона” спорт директори Деку келаси мавсум олдидан 37 ёшли тўпурар ўрнига бошқа ҳужумчи олишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар уч футболчи номи кўрсатилган рўйхат шакллантирди. Деку ёзги трансферлар даврида яқинда “Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га ўтган Александр Исаак, “Атлетико”да порлаётган Хулиан Альварес ва “Манчестер Сити” билан хали тўққиз йиллик шартномаси бор Эрлинг Холанд каби форвардлардан бирини   “Барселона”га олиб келмоқчи.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу ўйинчиларни қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки “Барселона” катта харидларни амалга ошириши учун энг аввал молиявий муаммоларини бартараф этишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!