"Барса" 58 йилда "Реал" рекордини такрорлади
«Барселона» сафарда «Бетис»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва ғалабалар сериясини давом эттирди. Испания чемпионатида ўтказилган тўққиз тур натижасига кўра, каталонияликлар мумкин бўлган 27 очконинг барчасини қўлга киритди.
Қизиғи шундаки, Ла Лига тарихида мавсумни тўққизта кетма-кет ғалаба билан бошлаган ягона жамоа аввал «Реал» эди. Мадрид клуби бу натижани 1968/1969 йилги мавсумда қайд этган. Орадан 58 йил ўтиб, «Барселона» ушбу рекордни такрорлашга муваффақ бўлди.
Ҳужумкор ўйин кўрсаткичлари бўйича ҳам «Барселона» тарихий натижа қайд этмоқда. Жамоа тўққиз турда 39 та гол уриб, 1940/1941 йилги мавсумдан бери энг юқори кўрсаткичга яқинлашди. Ўша пайтда «Севилья» тўққиз ўйиндан сўнг 42 та гол муаллифи бўлган эди.
Келаси турда Ла Лига доирасида «Барселона» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади. Навбатдаги «Эль класико» якшанба, 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар