"Барса" 9 йиллик натижасини такрорлади

TIGGO 2 PRO

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" 9 йиллик натижасини такрорлади. 
 
Хабарингиз бор, кеча Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган баҳсда "кўк-анорранглилар" "Жирона" устидан йирик ҳисобда зафар қучишди (4:1). Шу орқали, каталонияликлар кетма-кет 9-ғалабани нишонлашди. 
 
Гап шундаки, "Барса" сўнгги 9 йилдан буён кетма-кет 9 та учрашувда муваффақиятга эриша олишмаётган эди. Бироқ, германиялик мутахассис қол остида эса буни уддасидан чиқишди. 
 
Маълумот ўрнида, клуб кейинги ўйинини 5 март куни соат 00:00 да "Бетис"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!