"Барса" Альварес ва "Атлетико" ўртасида можаро чиқармоқчи
«Барселона» ҳали ҳам Хулиан Альваресни қўлга киритиш режасидан воз кечгани йўқ. Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ўзи ҳам Каталония клубига ўтишни истамоқда.
Клуб раҳбарияти футболчини «Атлетико» билан очиқ тўқнашувга боришга ундаётгани айтилмоқда.
Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, «Барселона» раҳбарлари Хулиандан жамоани тарк этиш нияти ҳақида қатъий, жўшқин баёнот беришини сўраган.
Альварес эса каталонияликларнинг бу ёндашувига рози экани қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, «Барселона» бош мураббийи Ханси Флик ҳужум чизиғини кучайтиришда айнан Хулиан Альваресни асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Фикрлар