"Барса" Англиядан янги юлдуз топди
Уни қўлга киритиш осон бўлмайди
«Барселона» клуби скаутлари «Фулхэм» жамоасида тўп сураётган ёш ҳужумкор футболчи Жошуа Кингнинг ўйинини диққат билан кузатмоқда.
TEAMtalk нашри ёзишича, каталонияликлар скаутлари жорий мавсумда бир неча бор «дачниклар» ўйинларига ташриф буюриб, 19 ёшли футболчининг ҳаракатларидан жуда яхши таассурот олган.
Шу тариқа «Барселона» инглиз футболида юлдуз сифатида кўрилаётган ёш истеъдод учун курашаётган клублар сафига қўшилди. Аввалроқ Жошуа Кингга «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Transfermarkt портали мутахассисларига кўра, Жошуа Кингнинг трансфер баҳоси 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда у «Фулхэм» таркибида олти ўйинда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта голли пас муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)