“Барса” асосий дарвозабонига нарх белгилади ва харидор ҳам аниқ
“Барселона” асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни ёзги трансферлар мавсумида сотиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Бунга Каталония клубида юзага келган молиявий инқироз сабаб бўлмоқда. "Барса" дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлган Тер Штегенни 80 миллион еврога трансфер қилишни мўлжаллаган. Маҳоратли голкипер юртига қайтиб, “Бавария” сафига қўшилиши айтилмоқда. Чунки мюнхенликлар ёши ўтиб қолаётган Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар қидирмоқда ва анчадан бери тер Штегенга харидор бўлмоқда.
Германиялик дарвозабон “Барселона”га 2014 йили Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сидан олиб келинган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Фикрлар