“Барса” беш нафар суперҳимоячини нишонга олди

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” Ла Лигада етакчилик қилаётганига қарамай, клуб раҳбарияти жамоанинг ҳимоя чизиғини такомиллаштиришга қарор қилган.

Tecno

Клуб скаутлари янги ҳимоячи излаш мақсадида трансфер бозорига чиқишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, каталонияликлар ёзда трансфер қилиниши мумкин бўлган маркахий ҳимоячилар рўйхатини тузиб чиқди. Унга топ-лигаларда маҳорат кўрсатиб келаётган беш футболчи киритилди.

Рўйхат билан танишинг:

  • Алессандро Бастони (“Интер”)
  • Йошко Гвардиол (“Манчестер Сити”)
  • Марк Гехи (“Кристал Пэлас”)
  • Иброҳим Конате (“Ливерпуль”)
  • Нико Шлоттербек (“Боруссия” Дортмунд).

Трансфер бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ўйинчиларнинг айримлари ҳозирги клублари билан мустаҳкам алоқага эга. Қолганларига эса, топ-клублар орасида харидорлар кўп. Шу боис, “Барселона”га трансфер режасини амалга ошириш осон бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!