Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

“Барса” бир ўйинчидан қутила олмаяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Футболчи вазият ўзгариб, клуб унга янги битим беришига умид қилмоқда.

“Барселона”нинг марказий ҳимоячиларидан Андреас Кристенсен клубдан кетишдан бош тортмоқда. Клуб даниялик футболчи келаси ёз эркин агентга айланмай туриб, уни сотиб юборишга ҳаракат қилди.

Спорт директори Деку Кристенсенга янги битим таклиф қилмоқчи эмас. Ёзги трансферлар ойнаси даврида 29 ёшли ўйинчига Саудия Арабистонининг икки клубидан таклиф бўлди. Бироқ Кристенсен уларнинг ҳеч бирини қабул қилгани йўқ.

Охирги маълумотларга қараганда, Кристенсен вазият ўзгариб, клуб унга янги битим беришига умид қилмоқда.

Андреас Кристенсен профессионал фаолиятини “Челси” клубида бошлаган. Орада икки йил давомида ижара асосида “Боруссия Дортмунд” шарафини ҳимоя қилган. “Барселона” Кристенсенни 2022 йили эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ