“Барса”, биргина имзо учун 15 миллион евро берсанг, Каталонияга бораман!
«Барселона» келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховични асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Каталонияликлар бу трансферни жамоа ҳужумкор футболчиси Ферран Торрес фаолиятини бошқа клубларда давом эттириш учун кетадиган тақдирда амалга оширишни режалаштирмоқла.
Манбага кўра, каталонияликлар 26 ёшли сербиялик ҳужумчини бепул қўлга киритиш имкониятига эга, чунки унинг «Ювентус» билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади.
Бироқ Влахович янги клубидан йилига тахминан 8 миллион евро маош ҳамда 15 миллион евро миқдорида имзо бонусини талаб қилмоқчи.
Ўтган мавсумда Влахович барча мусобақаларда 23 та учрашувда қатнашиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар