“Барса” Бразилиядан келган юлдузга жой бермайди

CHERY AUTO

“Барселона” бразилиялик ҳужумчи Витор Рокени ёзги трансферлар вақтида ижарага бериб юборади.

Tecno

Журналист Санти Овальенинг маълум қилишича, 19 ёшли футболчи келаси мавсум ҳам Каталонияда қолиб асосий таркибга кириш учун курашмоқчи.

Бироқ Хави Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штабининг фикри бошқача. Улар келаси мавсум ёш ҳужумчига бошланғич таркибдан жой бермоқчи эмас.

Витор Роке Каталонияга жорий йилнинг январь ойида келганди. “Атлетико Паранаэнсе” клуби тарбияланувчиси “Барса”га 40 миллион еврога тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!