“Барса”: Бу футболчи учун 80 миллион евро тўламаймиз!
“Барселона” кўп гол ура оладиган форвард қидираётганига қарамай, “Спортинг” ҳужумчиси Луис Суарес учун 80 миллион евроли сотиб олиш опциясини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти, чунки клуб бу нархни жуда юқори деб ҳисобламоқда.
Португалия клуби чегирма қилиш ниятида эмас ва колумбиялик ҳужумчи жамоада қолишини кутмоқда.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Аввалроқ Романо “кўк-анорранглилар” Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш уриниши муваффақиятсиз якунланган тақдирда, Суаресни муқобил вариант сифатида кўриб чиқаётганини хабар қилган эди.
Ўтган мавсумда Суарес барча мусобақаларда 53 та ўйинда иштирок этиб, 38 та гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар