"Барса" бу футболчининг "жавобини берди"
Австриялик ярим ҳимоячи Юсуф Демир қишки трансфер вақтида "Барселона"ни тарк этади, деб хабар бермоқда журналист Алберт Рожер ўзининг Тwиттер саҳифасида.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби футболчининг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга қарор қилган. Шу тариқа Демир Венанинг “Рапид”ига қайтади.
18 ёшли Демир жорий мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда жами 9 та ўйин ўтказди. Унинг “Рапид” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар