“Барса”: Бу икки ўйинчи ҳеч кетмаяпти

“Барселона” кейинги пайтда айрим ўйинчиларини клубни тарк этиб, бошқа жамоага ўтишга кўндира олмаяпти.

Клуб янги ижрочиларни рўйхатдан ўтказиш учун август ойи охиригача таркибдаги бир неча футболчидан қутилиши талаб этилмоқда. Биринчи навбатда, аввалги президенти Бартомеу даврида олиб келинганлар кетиши керак.

Бир неча йилдан бери жамоа асосий таркибига кира олмаётган Клеман Ланглега араб клубларидан яхши таклифлар тушяпти. Бироқ франциялик ҳимоячи Европани тарк этмоқчи эмас. Орада “Атлетико” ва “Вильярреал” тажрибали ўйинчига қизиқиш билдирди. Аммо Лангле йилига 16 миллион евро маош олади, бу сумма харидорларга оғирлик қилди.

Жамоага январда қўшилган Витор Рокенинг вазияти сал бошқачароқ. Бразилиялик иқтидор эгасини  клуб мутасаддилари ижарага юбормоқчи бўляпти. Рокенинг ўзи уни жамоада олиб қолиш ёки тўлиқ трансфер қилиш талабини қўймоқда ва ижарага кетишдан бош тортяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!