“Барса”: Бунақаси 100 йилда бир бўлди!

“Барселона” Испаниянинг энг муросасиз жамоасига айланиб бормоқда. Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи тўртинчи турида “Црвена Звезда”га қарши ўтказилган учрашув каталонияликлар учун яна бир тарихий кўрсаткич келтирди.

Белграддаги учрашувда 5:2 ҳисобида зафар қучган Ханс-Дитер Флик шогирдлари қаторига 30 та учрашувда бирорта ҳам дуранг натижа қайд этмади. “Барса” бу ўйинлар давомида ё ғалаба қозонган, ёки мағлуб бўлган, лекин очко бўлишмаган.

Журналист Алексис Бласкеснинг таъкидлашича, бу кўрчаткич “Барселона” тарихида илк бор 97 йил муқаддам кузатилган ва энди такрорланди. Агар “Барселона” кейинги учрашувда ҳам дуранг ўйнамаса, унда янги рекорд ўрнатилади.

“Барселона” футболчилари сўнгги бор саккиз ой муқаддам – 3 март куни сафарда “Атлетик” билан бўлган баҳсда дуранг натижа қайд этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!