“Барса” Бундеслигадан 4 та суперфутболчини олади

  • 24 ноябрь, 10:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида ҳимоя ва ҳужум чизиқларини Германия Бундеслигасида катта тажриба тўплаган тўрт нафар футболчи ёрдамида мустаҳкамламоқчи.

Tecno

Mundo Deportivo нашрига кўра, Каталония суперклуби “Бавария”дан Дайо Упамекано ва “Боруссия Дортмунд”дан Нико Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли Шлоттербекнинг трансфери “Барселона”га 40 миллион еврога тушади. 26 ёшли Упамеканонинг мюнхенликлар билан шартномаси 30 июнда якунланаётгани боис, франциялик футболчини бепул трансфер қилиш имкони бор.

Каталонияликлар ҳужум чизиғини янги ижрочилар билан кучайтиришни ҳам унутгани йўқ. Ханс-Дитер Флик ўз жамоасига “Бавария” тўпурари Ҳарри Кейн ва “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Серу Гирассини келишини кутяпти.

Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, ҳар икки тўпурарни олиш учун “Барселона” 65 миллион евродан пудл тайёрлаб қўйишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!