"Барса" "Челси"нинг ёш юлдузига кўз тикди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Челси» жамоасида ўйнаётган ёш вингер Эстевао Виллиан яқин вақтларда «Барселона» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Каталония клуби 19 ёшли бразилиялик футболчини қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Барселона»нинг спорт директори Деку Эстеваонинг ҳолатини яқиндан кузатиб бормоқда ва тез орада унинг вакиллари билан алоқага чиқиши мумкин. Сабаби, Хаби Алонсо қўл остида «Челси»да вингерга ўйин амалиёти кам берилаяпти.

Жорий мавсумда Эстевао барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда майдонга бор-йўғи беш марта тушган ва ҳали гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмаган.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, ёш ҳужумчининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!