"Барса"дан кетади! Машҳур агент футболчига янги жамоа қидиряпти
«Барселона» таркибида тўп сураётган ёш ҳимоячи Алехандро Бальде жамоада қолишни режалаштираётгани йўқ.
Инсайдер Жерар Ромеро тарқатган маълумотларга кўра, футболчи клуб раҳбарияти билан яқинда ўтказилган музокаралардан сўнг жамоасини алмаштириш қарорини қабул қилган. Айни пайтда унинг вакили Жорже Мендеш турли таклифларни ўрганиб, Бальде учун мос клуб топиш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда испаниялик футболчи Ла Лигада 28 та ўйинда майдонга тушиб, икки бор голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар