Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса"дан кетиши кутилган Гавининг режаси ошкор бўлди

Пухта ўйлаб қўйган экан

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоани тарк этиш ниятида эмас, клуб атрофидаги турли миш-мишларга қарамай, у ўз келажагини айнан шу ерда кўряпти. 

22 ёшли футболчи ҳозирча «блауграна»нинг асосий таркибида доимий ўринга эга эмас, шу боис 2027 йилда унинг кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлган эди. Журналист Санти Овалле маълумотига кўра, Гави бундай вариантни умуман кўриб чиқмаяпти ва ҳеч қандай шароитда трансфер масаласини муҳокама қилишни истамайди.

Манбалар таъкидлашича, Гави ўзини фақат «Барселона» таркибида тасаввур қилади ва майдондаги ҳар дақиқа учун курашишга тайёр. Испаниялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ