“Барса” етакчисига жиддий харидор чиқди

CHERY AUTO

“Челси” тажрибали футболчи Тьяго Силва ўрнига юқори даражада ўйнай оладиган марказий ҳимоячи қидирмоқда.

Tecno

39 ёшли бразилиялик ўйинчи клубни тарк этишини маълум қилган ва юртига қайтиб кетмоқчи.

“Аристократлар” унинг ўрнига “Барселона” ва Уругвай терма жамоаси вакили Рональд Араухони олиб келишни мўлжаллаяпти. Каталонияликлар молиявий имкониятидан келиб чиқиб, айрим юлдузлари билан хайрлашишни режалаштирган. Улар орасида Араухо ҳам бор.

TBR Football нашри лондонликлар футболчининг агентлари билан алоқага чиққани ва унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб тургани ҳақида маълумот тарқатди.

Рональд Араухонинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.

Transfermarkt портали унинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Рональдга “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!