“Барса” Флик бўйича муҳим қарорга келди

  • 19 декабрь, 06:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ва клубнинг спорт директори Деку бош мураббий Ханс-Дитер Флик келаси мавсумни бор-йўғи бир йиллик шартнома билан бошлашини истамайди.

Tecno

Шу боис, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти немис мураббийининг шартномасини узайтириш бўйича музокараларни бошлади.

Бу ҳақда Sport.es ва Bild каби нуфузли манбалар хабар бермоқда.

Уна кўра, “Барселона” немис мутахассис билан шартномани яна бир йилга, яъни 2028 йилнинг ёзигача узайтиришни хоҳламоқда.

Қайд этилишича, 60 ёшли мураббий узоқроқ муддатга шартнома имзолашга тайёр эмас. Каталония клуби ичида маълум даражада босим борлигига қарамай, Флик ўзини бу ерда бахтиёр ҳис қилмоқда.

Флик “Барселона”ни 2024 йилнинг ёзидан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!