“Барса” футболчи кетганини эълон қилди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” клуби ўзининг 22 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадонинг трансфери ҳақида расмий сайти орқали маълумот берди.
Испаниялик футболчи Ла-Коруньянинг “Депортиво” клубига бир йиллик ижарага берилди. Шартномада футболчини 30 миллион евроэвазига сотиб олиш опцияси ҳам бор.
Касадо “Барселона” академиясида тарбияланган. 2025/2026 йилги мавсумда у каталонияликлар сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берган.
Янги мавсумда Касадо “Барселона” сафида майдонга тушмаган.Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг айни пайтдаги бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар