“Барса” футболчилари Торресдан норози
“Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес ПСЖга ўтиш арафасида турибди. 26 ёшли испаниялик футболчининг трансфери яқин кунларда эълон қилиниши мумкин, чунки унинг ўзи Франция грандига ўтишга розилик берган.
Журналист Жерар Ромеро маълумотига кўра, The Touchline нашри таянаётган хабарда Торрес ва “кўк-анорранглилар”нинг айрим футболчилари ўртасида кескинлик юзага келган.
Номи ошкор этилмаган жамоадошлар Ферран “яширин равишда” ПСЖ билан келишиб олганидан норози бўлган. Ҳужумчи эҳтимолий кетиши ҳақида ҳеч нарса айтмагани жамоадошларига ғалати туюлган.
Каталония клуби жаҳон чемпионини сотишдан тахминан 55 миллион евро ишлаб олади.

Фикрлар